Туман прокурори кубоги учун кураш
Пешку туман 2-сон касб-хунар мактабида «Туман прокурори кубоги учун кураш»мусобақаси ўтказилди.
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш, уларни спортга жалб этиш муҳим ўрин тутмоқда, шу сабаб жорий йилнинг март ойи кураш ойлиги муносабати билан Пешку туман 2-сон касб-ҳунар мактабида «Туман прокурори кубоги учун кураш» мусобақаси ўтказилди.
2022 йил 11-март куни Пешку туман Зандани маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 2-сон касб-хунар мактаби кураш залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4881-сонли Қарорида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда Пешку туман ҳокимининг 2022 йил 24 январдаги 3-2-39-F/22-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида туманда Кураш спорт турини янада ривожлантириш борасида спортнинг миллий кураш тури бўйича секторлар кесимида 2005-2007-йилларда туғулган ўсмирлар, Пешку туман 2-сон касб-хунар мактабида «Прокурор кубоги» мусобақасига иштирок этишди.




